Си Цзиньпин Путиннинг таклифини рад этмаган – Песков

Олам

image

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путиннинг Россияга ташриф буюриш таклифини рад этгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, Хитой томони ковид чекловларини юмшатгани сабабли ўзаро ташрифлар амалга оширилади. Бу ҳақда бугун, 5 июль куни журналистларга Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди Кремль вакили ТАССнинг тегишли саволига жавобан. 

Жорий йилнинг 15 июнь куни Си Цзиньпин билан телефон суҳбати чоғида Путин уни Россияга таклиф қилган, бироқ Хитой раҳбари яқин орада Россияга келиш “қийин” бўлишини айтган ва рад этган. Бу ҳақда Япониянинг “Yomiuri” газетаси ўзининг дипломатик манбаларига таяниб хабар берди. 

"Гап шундаки, Хитойда маълум ковид чекловлари давом этмоқда ва бу мутлақо нормал ҳолат, биз бунга тушуниш билан муносабатда бўлишимиз керак. Путинда Хитойга ташрифи буюриши бўйича амалдаги таклиф бор ва Си Цзиньпинда Россияга. Чекловларнинг юмшатилишига имкон бўлса, барча ташрифлар амалга оширилади”, деб тушунтирди Песков.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг