Си Цзиньпин билан қўнғироқлашган Байден тез орада Путинга сим қоқадими?
Олам
−
29 Июль 2022
7894Айни пайтда Россия Президенти Владимир Путин ва Америка Қўшма Штатлари етакчиси Жо Байден ўртасида телефон суҳбатини ташкил этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Ҳозирча Путин ва Байденнинг [мулоқот ҳақида] режалари йўқ”, дейди Кремль расмийси Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасидаги режалаштирилган мулоқотдан кейин Президентларнинг учрашуви ёки телефон орқали мулоқотини ташкил этиш режалаштирилганми, деган саволга жавоб берар экан.
Песков Кремлнинг Лавров ва Блинкен ўртасидаги эҳтимолий суҳбати ҳақида ҳеч нарса демаган, бу саволга жавобни Россия Ташқи ишлар вазирлиги беришини айтди.
Ҳозир Тошкентда бўлиб турган Сергей Лавров унинг Блинкен билан телефон суҳбати санаси режалаштирилаётгани, бироқ бугунги кунда бундай алоқани ташкил қилиш даргумонлигини айтди. Вазирнинг тушунтиришича, у алоқа вақтида ўз кабинетида бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июль куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилди. Икки давлат етакчисининг суҳбати 2 соат-у 17 дақиқа давом этди. Улар Украина инқирози ва Тайвань масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, юзма-юз учрашишга келишиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь