“Андижон” янги стадионда янги мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Жамият
−
18 Апрель 2019
4514Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган илк учрашув ўз якунига етди.
Юқори двизион дебютанти “Андижон” бугун янгидан очилган стадионга ташриф буюрган салкам 17 мингга яқин мухлислар кўз ўнгида Қаршининг “Насаф” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этди.
Эътиборлиси, бу ғалаба водий жамоасининг Суперлигадаги илк мувофаққияти ҳисобланади. “Бургутлар” ҳозир 5 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг 9-ўринига чиқиб олди.
“Андижон” – “Насаф” 3:1 (2:1, 1:0).
Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16856 томошабин
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Голлар: 1:0 – Шаҳзод Убайдуллаев 1, 1:1 – Ҳумоюн Муртозаев 18, 2:1 – Рўзимбой Аҳмедов 40, 3:1 – Рўзимбой Аҳмедов 57 пенальти.
“Андижон”: Виталий Мирний, Бобиржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуратов (Асрор Ғофуров, 60), Шаҳзод Убайдуллаев (Фарҳод Мираҳматов, 46), Абдуллоҳ Олимов, Дилшод Раҳматуллаев, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 79), Аброр Хусинов, Бобиржон Акбаров.
“Насаф”: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Ҳусниддин Алиқулов, 63), Дилшод Саитов (Ойбек Бозоров, 52), Ҳумоюн Муртозаев, Шароф Муҳитдиов, Дониёр Нарзуллаев, Бобур Давлатов, Сардор Абдураимов (Ислом Рашидхонов, 77), Хуршидбек Мухторов, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Азиз Ғаниев 43, Умиджон Эргашев 54, Виталий Мирний 88, Асрор Ғофуров 90+3.
LiveБарчаси