Швейцарияда автобус ёниб кетди. Қурбонлар бор 

Олам

image

Швейцариянинг ғарбий қисмидаги кичик шаҳарчада автобус ёнғинида камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 10 март куни содир бўлган. Фрибоург шаҳар полициясининг маълумотига кўра, автобус Швейцария пойтахти Берндан тахминан 20 км узоқликда жойлашган Фрибоург кантонидаги Керзерс шаҳарчасидаги йўлда аланга ичида қолган.

“Ҳозирги босқичда автобус ичида бўлган шахс томонидан қасддан қилинган ҳаракатни кўрсатувчи элементлар мавжуд”, деган Фрибоург полицияси вакили Фредерик.

Фредерикдан автобусдаги шахс ўзига бензин қуйгани ҳақидаги хабарлар ҳақида сўралганда, у бензин ишлатилгани ва ёнғин қандай бошланганини тасдиқлай олмаслигини билдирган.

Швейцария Президенти Гай Пармелин ҳамдардлик билдириб, воқеа тергов қилинаётганини айтган.

“Швейцарияда яна бир бор жиддий ёнғинда одамларнинг ҳалок бўлгани мени ҳайратда қолдирди ва хафа қилди”, деган у Х тармоғида берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боливияда нақд пул ортилган ҳарбий юк самолёти ҳалокатга учраши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Швейцария Фрибоург Гай Пармелин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг