Швейцария музликларнинг эриши туфайли Италия билан чегарасини ўзгартирмоқчи
Олам
−
01 Октябрь
3452Швейцария ҳукумати тарихан икки давлат чегарасини белгилаб турган музликларнинг эриши туфайли Маттерҳорн тоғ чўққисида Италия билан чегарасини ўзгартирди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
“Чегаранинг катта қисмлари сув ҳавзалари ёки музликлар, фирн ёки доимий қорларнинг тизма чизиқлари билан белгиланади. Бу тузилмалар музликларнинг эриши туфайли ўзгариб бормоқда”, дейилади Швейцария ҳукуматининг жорий йил 27 сентябрь куни эълон қилинган баёнотида.
“The Guardian”нинг ёзишича, Швейцария ва Италия ўртасидаги қўшма комиссия кўп йиллик муҳокамалардан сўнг 2023 йилнинг май ойида чегарани ўзгартиришга келишиб олган. Мамлакатлар Швейцариянинг Зерматт тоғ-чанғи курорти ва Италия Валле д'Аоста ҳудудидаги Маттерҳорн яқинидаги чегарани ўзгартиришга қарор қилган. Шунингдек, улар Теста Григиа қояси ва Платеау Роса музлиги каби диққатга сазовор жойлар яқинидаги чегарани ўзгартиришга аҳд қилган.
Бироқ Италия ҳукумати чегара ўзгаришларини ҳали маъқулламаган.
“Bloomberg” иқтибос келтирган Швейцария Фанлар академияси маълумотларига кўра, 2023 йилда Швейцариядаги музликлар ўз ҳажмининг 4 фоизини йўқотган, кузатишлар тарихидаги рекорд эриш эса 2022 йилда қайд этилган, ўшанда музликлар ўз ҳажмининг 6 фоизини йўқотган.
Европа геофанлар иттифоқи “The Cryosphere” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, сайёра саноатдан олдинги даражага нисбатан Цельсий бўйича икки даражадан камроқ исиса ҳам 2050 йилга бориб музликлар ҳажмининг ярмини йўқотади. Италиялик тадқиқотчилар сентябрь ойида Доломитлардаги Мармолада музлиги ўртача ҳароратнинг кўтарилиши оқибатида 2040 йилга бориб бутунлай эриши мумкин.
LiveБарчаси