Швейцария Хитойда уйғурларнинг тақдиридан хавотирда
Олам
−
08 Сентябрь 2022 6665 1 дақиқа
Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг Берндаги элчисини Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдириш учун идорага чақирди.
Хусусан, департамент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги 31 августдаги ҳисоботида тилга олинган ўзбошимчалик ва танлаб ҳибсга олишлардан хавотир билдирди.
“Швейцария асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишнинг энг яхши йўли Пекин маъмурияти билан конструктив мулоқотдир, деб ҳисоблайди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича бошқармаси Хитой ҳукумати минтақадаги мусулмон озчиликка “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида босим ўтказаётганини тасдиқлаган эди.
Тегишли ҳисобот муаллифлари бундай амалиётлар инсониятга қарши жиноят бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботдаги айбловларни "мутлақо ноқонуний ва асоссиз" дея рад этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025