Швеция ва Финляндия Туркия билан НАТОга қўшилиш масаласини муҳокама қилади

Олам

image

Туркия, Финляндия ва Швеция ўртасида ташкил этилган Доимий Қўшма Механизмнинг биринчи йиғилиши жорий йилнинг 26 август куни Финляндияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 20 август куни Туркия Президенти ҳузуридаги алоқа департаменти маълум қилди.

Йиғилишда Туркия делегациясига Президент матбуот котиби Иброҳим Калин ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Ўнал бошчилик қилади.

Шунингдек, Туркия делегацияси таркибига Адлия, Мудофаа, Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари ва Миллий разведка ташкилоти вакиллари кириши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 август куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен НАТОга Швеция ва Финляндиянинг альянсга қабул қилиниши бўйича АҚШ ратификация қилган ҳужжатларни топширган эди.

Швеция ва Финляндия масаласи

18 май куни Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди, бироқ Туркия бу давлатлардан ФЕТО, Курдистон ишчилар партияси ва Сурия Халқ мудофааси кучлари ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни, терроризмда ёки 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этишда айбланганларни Анқарага экстрадиция қилишни ва Туркияга қурол етказиб беришга қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилиб, аъзолик жараёнини дарҳол тўхтатди. 

Жорий йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия Президенти Саули Ниинистё, Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон ва альянс бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқаранинг барча талаблари бажарилишига келишиб олинган. Унга кўра, Швеция террорчилик фаолиятида иштирок этган 73 кишини экстрадиция қилишга ваъда берган.

30 июнь куни НАТО саммитидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган Эрдўған, Швеция ва Финляндия учун қувонишга ҳали эрталигини, улар шартни бажарсагина, Туркия парламенти Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига оид ҳужжатни ратификация қилишини айтди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг