Швеция ва Финляндия НАТОга қачон аъзо бўлиши айтилди
Олам
−
11 Апрель 2022
9671Швеция ва Финляндия жорий йилнинг ёзида НАТОга аъзо бўлиш ниятида. Бу ҳақда “Times” газетаси манбаларга таяниб хабар берган.
Исми ошкор этилмаган АҚШ расмийларига кўра, икки давлатнинг альянсга аъзолиги НАТО Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларда “суҳбат ва кўплаб учрашувларнинг мавзусига” айланган.
“Финляндия июнь ойида ариза топшириши кутилмоқда, кейин эса Швеция”, дейилган хабарда.
Газетага интервью берган европалик дипломатларнинг айтишича, ҳар икки давлат ҳам НАТО имкониятларини кенгайтиради. Дипломатлардан бирининг фикрича, Швеция ва Финляндия блокда “ҳақиқий ўйинчилар” бўлади.
Финляндия ва Швеция Россиянинг Украинага ҳужуми фонида узоқ муддатли бетарафликдан воз кечиш ва НАТОга қўшилиш имкониятлари ҳақида гапира бошлади. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс Финляндия ва Швецияни ўз сафида кўришдан хурсанд бўлишини ва уларга тезроқ қўшилиш имкониятини тақдим этишини таъкидлади.
Шунингдек, Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси Европада кескинлашувнинг “жиддий хавфини” олиб келиши айтилганди.
LiveБарчаси