Швеция украиналик қочқинлар учун $1 млрд ажратади
Олам
−
19 Апрель 2022
3768Швеция ҳукумати украиналик қочқинларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар учун мамлакат миграция бошқармасига 9,8 миллиард крон (1 миллиард доллардан ортиқ) маблағ ажратмоқчи. Бу рақамлар бугун, 19 апрелда тақдим этилган баҳорги бюджет лойиҳасида келтирилган.
“Ҳукумат миграция бошқармасига уй-жой ва имтиёзлар учун 9,8 миллиард крон ажратади”, деган мамлакат Молия вазири Микаэль Дамберг матбуот анжуманида.
Ҳукумат баёнотига кўра, қочқинлар асосан қўшни давлатларга боради, лекин кўпчилик Швецияга ҳам келади.
“Ҳукумат янги вазиятни бартараф этиш учун сезиларли даражада кўпайтирилган маблағ ажратмоқда. Ҳукумат, шунингдек, қабул қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олган муниципалитетларга вақтинчалик қўшимча ёрдам таклиф қилмоқда”, дейилган хабарда.
Ҳукумат, шунингдек, жорий йилда инфляция 4,6 фоиз ва 2023 йилда 1,8 фоиз бўлишини кутмоқда. Жорий йилда ЯИМ ўсиши 3,1 фоиз, 2023 йилда эса 1,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, Швецияда Украинадан келган муҳожирлар сони 76 мингга етиши мумкин.
LiveБарчаси