Швеция дунёдаги уч давлатни “энг катта таҳдид” деб баҳолади
Олам
−
09:22 17341 1 дақиқа
Швеция хавфсизлик хизмати ўзининг йиллик ҳисоботида Россия, Хитой ва Эронни мамлакат учун “энг катта таҳдидлар” деб атади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берган.
Ҳисоботда қайд этилишича, сўнгги йилларда хавфсизлик идоралари Россия томонидан келаётган хавф ортиб бораётганидан огоҳлантириб келмоқда. Унга кўра, Россия Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш доирасида тобора хавфлироқ ҳаракатларга қўл урмоқда ва Европа бўйлаб беқарорлаштирувчи гибрид ҳужумларни амалга оширмоқда.
Шунингдек, Эрон ҳам узоқ вақтдан бери “жиддий таҳдид” сифатида баҳоланиб келмоқда. Швеция расмийлари мамлакат ичидаги жиноий гуруҳлар сўнгги ўн йил давомида кучайганини ва айрим ҳолларда улар давлат тузилмалари томонидан зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш учун ишлатилганини таъкидлаган.
Ҳисобот муаллифи, хавфсизлик хизмати раҳбари Шарлотта фон Эссеннинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси ҳамда Эроннинг жавоб чораларидан кейин Швецияда АҚШ, Исроил ва яҳудий объектларига таҳдид даражаси янада ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг саккизта етакчиси Украинага қарши урушда қатнашган Россия фуқароларининг Шенген зонасига киришини чеклашга чақирганди.
Live
Барчаси