Шўрчи туман ҳокимига ҳайфсан берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Президент Администрасияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган. Ушбу йиғилишда эса Умурзоқов томонидан Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг ҳокими Бахтиёр Худойбергановга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Шунингдек, Шўрчи туманидаги оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш чоғида масъуллар томонидан йўл қўйилган ўзбошимчалик ва ўз ишига совуққонлик билан қараш жиддий танқид қилинган.

Ишлар тўғри ташкил қилинмаганлиги сабабли ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Натижада, ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.

“Бу нима деган гап? Инсон қадри шуми? Тошкентда, ёзда салқин, қишда иссиқ кабинетларда ўтирган амалдорлар болалари қишлоқнинг лой йўлларида ҳар куни 10 километрлаб юришига, аҳоли уйларида ўқишига рози бўлишармиди? Яна уйларда таълим бераётган ўқитувчиларга маош ҳам берилмаяпти экан. Ўқитувчининг нима айби бор бу ерда?”, деган Сардор Умурзоқов. 

Мазкур воқеа ортидан Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойбергановга эса ҳайфсан берилган. Ўқувчиларни аҳоли уйларида ўқитишга бош қўшган туман ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими мудири эса лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг