Шумахернинг 1992 йилги автомобили кимошди савдосига қўйилди

Спорт

image

“Формула-1” афсонаси Михаэль Шумахернинг 1992 йилги Benetton Ford B192 пойга машинаси кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда “Auto hebdo” нашри хабар берди.

Айнан шу машинада 1992 йил Михаэль Шумахер ўзининг “Формула-1”даги илк ғалабасини қўлга киритиб, ўша йилги Бельгия Гран-прида зафар қучган. Бу муваффақият келажакдаги етти карра жаҳон чемпиони учун афсонавий фаолият сари қўйилган дастлабки қадам бўлган.

Broad Arrow Auctions аукцион уйи ушбу пойга машинасини кимошди садосига қўйган. Немис пилоти ушбу машинадан ўша мавсумда олтита пойгаларда, жумладан, Бельгия Гран-присида ҳам фойдаланган. Ушбу машина узоқ йиллар давомида аввал “Бенеттон” жамоаси базасида, кейин эса Renault музейида сақланган.

Маълумотларга кўра, аукцион ташкилотчилари B192 сотувидан тахминан 8 миллион евро маблағ тушишини кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаэль Шумахер “Формула-1” тарихидаги энг бой ҳайдовчи деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Формула-1 кимошди Шумахер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг