“Шум бола” қиссаси дунё болалар адабиёти юзталигига кирди

Маданият-санъат

image

Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" асари энг яхши болалар адабиётининг топ 100 талигига киритилди. Бу ҳақда "BBC Culture" нашри хабар берди. Айтилишича, 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан 100 та энг яхши болалар адабиёти рўйхати тузилган.

Унга кўра, нашр томонидан тақдим қилинган рўйхатнинг юқори ўринларидан Льюис Керролнинг "Алиса мўъжизалар мамлакатида", Астрид Линдгреннинг "Кичкинтой ва томда яшайдиган Карлсон", Антуан де Сент-Экзюперининг "Кичик шаҳзода" асарлари ва бошқа адабиётлар ўрин олган.

Шунингдек, нашр 56 та мамлакатдан 177 нафар ёзувчи, иллюстратор, журналист ва олимлар ўртасида барча даврлардаги энг яхши болалар китоблари бўйича сўров ўтказди. Сўровда ҳар бир респондент 10 та энг севимли китоб номини кетма-кетликда баҳолаган. Экспертлар баҳоларни умумлаштиришда 10 баллик тизимдан фойдаланиб, энг юқори балл тўплаган адабиётлар тартиби бўйича топ 100 талик китоблар номини тақдим қилди.

Эътиборли жиҳати, ўзбек адабиётининг етакчи намояндаларидан бири Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" асари ҳам ушбу топ 100 таликдан ўрин олган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шум бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made