Шукуров Туркия чемпионатида гол урган илк ўзбек футболчисига айланди
Спорт
−
05 Январь 2023
3210Туркия чемпионатининг 17-тури доирасида ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров ўйнайдиган “Фотиҳ Кагарюмрюк” клуби сафарда "Кайсериспор" билан тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Фотиҳ Кагарюмрюк” сафида Отабек Шукуров 66 дақиқа ўйнади. Баҳснинг 47-дақиқасида Шукуров Туркия Суперлигасидаги илк голини урди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи жорий мавсум турк клуби сафида умумий 14 та ўйинда майдонга тушди.
Туркия чемпионатида ортда қолган ўн етти турдан сўнг италиялик Андреа Пирло мураббийлик қилаётган “Фотиҳ Кагарюмрюк” 10-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси