“Шу аммамга шу поччам”: Одамлар UzAutoMotors машиналарини талашмоқда (видео)
Жамият
−
05 Август 2023
23028Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автосалон олдида юзлаб одамлар навбат талашаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Унда одамлар кечаси билан мижжа қоқмай навбат кутгани, кундузи эса автосалон эшиги олдида тиқилинч ҳосил қилгани акс этган. Улар орасида ҳатто боласини кўтарган аёллар, кекса ёшли фуқаролар ҳам бор. Автосалон ходимлари эса эшик олдини тўсиб, уларни киритмасликка уринган.
Гап шундаки, кеча, 4 август куни UzAutoMotors янгиланган Cobalt, Lacetti ва Damas учун контрактация очилгани ҳамда уларнинг нархлари арзонлашганини маълум қилган эди. Компания 2022 йилнинг декабридан бошлаб ушбу автомобиллар учун сотувни тўхтатган эди.
Маълумот учун, UzAutoMotors 1996 йилдан буён Ўзбекистонда ягона автомобиль ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
LiveБарчаси