Штеген нега “Барселона” сардори?
Спорт
−
11 Сентябрь 2023
1731“Барселона” президентининг маслаҳатчиси Энрик Масип дарвозабон Марк-Андре тер Штеген нега жамоа сардори эканлигига изоҳ берди.
“У кўп ўйинларда бошқа футболчиларга намуна кўрсатади ва шунинг учун у сардорлар сафида. Марк “Барселона”да ўйнашни ва клубга ёрдам беришни хоҳлайди. “Барселона”га содиқлик сўз билан эмас, амалда намоён этилади. У кўпчилик учун, жумладан ёш футболчилар учун ҳам ўрнакдир”, дейди Масип
31 ёшли Тер Штеген Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Немис дарвозабони 2014 йилнинг июль ойида “Барселона”га кўчиб ўтганди. Тер Штегеннинг трансфери учун каталонияликлар 12 миллион евро тўлаган.
Таъкидлаш жоиз, германиялик посбон каталонияликларнинг вице-сардори ҳисобланади. Серхио Роберто эса асосий сардор вазифасини бажаради.