Шри-Ланкада россиялик сайёҳларга фил ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Россиялик сайёҳлар Шри-Ланкада таътил пайтида хавфли ҳодисага дуч келди – уларнинг транспорт воситасига фил ҳужум қилди. Бу ҳақда “Life” нашри хабар берди.  

Маълумотларга кўра, россиялик оила фарзанди ва дўстлари билан бирга ижарага олинган машинада Шри-Ланкадаги миллий боғлардан бирига саёҳат қилаётган бўлган. Йўлнинг бир қисмида улар оғирлиги қарийб уч тонна бўлган Шри-Ланка филига дуч келган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, филлар кўпинча сайёҳлардан ширинлик ёки мева олиш мақсадида йўлни тўсиб қўяди ва “совға” олгач, машиналарни ўтказиб юборади. Россиялик аёллардан бири филга мева берган, бироқ шундан сўнг ҳайвон кутилмаганда тажовуз қилган.

Фил транспорт воситасини силкитиб, машина эшигини узиб ташлаган ва уни ағдариб юборишга уринган. Ваҳимага тушган сайёҳлар машинадан ялангоёқ ҳолда югуриб чиқиб кетган.

Бир неча дақиқадан сўнг фил тинчланган ва сайёҳлар йўлини давом эттиришга муваффақ бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қайтишда эса улар узилиб кетган эшикни ўзлари билан олиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шри-Ланка фил ҳужум қилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг