Шри-Ланкада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди
Жамият
−
18:49 565 1 дақиқа
Шри-Ланкада ҳуқуқбузарлик содир этиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро М.Р. Шри-Ланкага туристик виза асосида борган ва кафелардан бирида ишлаётган вақтида ушланган. Шри-Ланка қонунчилигига мувофиқ, туристик виза асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқлангани боис, у вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Шундан сўнг М.Р. Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасига ёрдам сўраб мурожаат йўллаган. Элчихона расмийлари мазкур мурожаат юзасидан Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан мулоқот олиб борган.
Музокаралар натижасида М.Р. нинг Ўзбекистонга қайтиши бўйича келишувга эришилган ва “SriLankan Airlines” орқали “Калумбия – Куала-Лумпур – Тошкент” йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига иш излаб бориб, қийин ижтимоий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.
Live
Барчаси