Россиянинг Украинадаги қўшинларига янги қўмондон тайинланди

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу армия генерали Сергей Суровикинни Украинадаги “махсус ҳарбий операция” ҳудудида қўшма кучлар гуруҳи қўмондони этиб тайинлади. Бу ҳақда бугун, 8 октябрь куни Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

“Россия Федерацияси Мудофаа вазири қарори билан армия генерали Сергей Суровикин “махсус ҳарбий операция” ўтказилаётган ҳудуддаги қўшинлар (кучлар) қўшма гуруҳи қўмондони этиб тайинланди”, дейди Конашенков.

Бунгача Суровикин Укранадаги “Жануб” қўшинлар гуруҳини бошқараётгани ҳақида маълумотлар мавжуд эди.

Суровикин 2017 йилдан бери Аэрокосмик кучлар бош қўмондони лавозимида ишлаб келмоқда. У Россия ва СССР тарихида Ҳарбий космик кучлар (Ҳарбий ҳаво кучлари) ни бошқарган биринчи умумқўшин қўмондони бўлган. Суровикин Омск олий қўшма қурол қўмондонлик билим юртини, Фрунзе номидаги Ҳарбий академияни ва Бош штаб академиясини тамомлаган. Афғонистон, Тожикистон, Чеченистонда хизмат қилган. 2013 йил октябрь ойидан Шарқий ҳарбий округ қўмондони, 2017 йил мартидан эса Суриядаги Россия қўшинларининг гуруҳланишига масъул. Ўтган йилнинг август ойида Россия Президенти Владимир Путин Суровикинга армия генерали унвонини берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

750

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг