Шойгу Америка дронини уриб туширган учувчиларни мукофотлади

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Қора денгиз устида Американинг MQ-9 Reaper дронини уриб туширган Су-27 учувчиларига давлат мукофотини топширди. Бу ҳақда вазирлик Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, Шойгу Американинг MQ-9 Reaper дронининг “махсус операция” ҳудуди чегараларини бузишининг олдини олгани учун Су-27 самолёти учувчиларини давлат мукофоти билан тақдирлаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг разведкачи MQ-9 дрони Россиянинг Су-27 қирувчи самолётлари томонидан Қора денгизнинг халқаро сувларига уриб туширилган эди.

Мазкур ҳолат бир йилдан бери давом этаётган урушда Россия-АҚШ ҳарбий кучларининг илк маротаба тўғридан-тўғри тўқнашуви бўлган эди.

Кейинчалик CBS телеканалида дроннинг уриб туширилиши акс этган анимацион ролик эълон қилинди.

Дрон қулаши ортидан АҚШ ва Россия Мудофаа вазирлари телефон орқали ўзаро мулоқот қилди. Мулоқот АҚШ тарафининг талаби билан ўтказилди. Унда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу америкалик мавқедоши Ллойд Остинга Америка дронларининг Қрим қирғоқлари бўйлаб парвозлари провокацион характерга эга эканини ва бундай ҳаракатлар Қора денгиз зонасида кескинлашувга олиб келиши мумкинлигини айтган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг