Шотландиянинг биринчи мусулмон Бош вазири истеъфога чиқди

Олам

image

Шотландия минтақавий Бош вазири ва Шотландия миллий партияси (SNP) раҳбари Ҳамза Юсуф истеъфога чиқди. Бу ҳақда у кеча, 29 апрель куни Шотландия пойтахти Эдинбургдаги Бош вазирлик идорасининг расмий қароргоҳида уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди.

SNP партияси ва унинг коалиция ҳамкори Шотландия Яшил партияси ўртасидаги ҳокимиятни тақсимлаш бўйича келишув ўтган ҳафта якунланганини эслатган Юсуф Яшиллар партиясининг бу қароридан келиб чиққан қайғу ва умидсизликни тасаввур қила олмаслигини билдирди. У фақат ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ўз тамойилларидан воз кечмаслигини айтди. Юсуф келишувга эришиш орқали ишонч вотумини олиши мумкинлигини қўшимча қилди, бироқ у истеъфога чиқишни танлади.

“Сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши фақат лавозимда бошқа шахс бўлган тақдирдагина мумкин, деган хулосага келдим”, дейди Юсуф вориси сайланмагунча ўз лавозимида қолишини таъкидлаб.

Унинг айтишича, Шотландия минтақавий Бош вазири лавозимида ишлаш у учун катта шарафдир. Сиёсатчи Шотландиянинг Буюк Британиядан мустақил бўлиши жуда яқин бўлган бир пайтда истеъфога чиқаётганини таъкидлади.

Юсуф Буюк Британия Бош вазири ҳинд, Лондон мэри мусулмон, Уэльс минтақавий Бош вазири эса африкалик эканини эслатди. Унинг қайд этишича, мамлакатда мультикултурализм барбод бўлди, деганларнинг тезислари бу ҳолат билан инкор этилади.

Юсуф депутатлик фаолиятини давом эттиришини айтди.

“Дунё кўрган энг даҳшатли гуманитар фалокатни бошидан кечирган ва давом этаётган Ғазо каби мамлакат ичида ва ташқарисида ҳар доим ҳам эшитилмайдиганларнинг овози бўлишда давом этаман”, дейди сиёсатчи.

Ҳамза Юсуфнинг истеъфога чиқиш қарори пайшанба куни унинг партияси ва Шотландия Яшиллар партияси ўртасида ҳокимиятни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни эълон қилганидан сўнг келди. SNP ва Шотландия Яшиллар партияси эмиссия мақсадлари бўйича келишмовчиликлардан сўнг уч йиллик коалицияни тугатишга қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 27 мартда Шотландиянинг собиқ биринчи вазири ва СНП раҳбари Никола Стургеоннинг истеъфога чиқиши ортидан бошланган етакчилик пойгасида ғолиб чиққан Юсуф икки кундан сўнг қасамёд қилган ва 29 март куни расман ўз лавозимига киришиб, Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири бўлганди. Ҳамза Юсуфнинг отаси, асли покистонлик, 1960 йилларда Шотландияга кўчиб келган, онаси эса Кениядан.


Мақола муаллифи

Теглар

Шотландия Ҳамза Юсуф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг