Шота Арвеладзе “Пахтакор” бош мураббийлигидан кетди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоадан кетди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram`даги саҳифасида эълон қилди.

“Бугун “Пахтакор” бош мураббийлигидан кетдим. Энди клуб бош мураббийи эмасман, аммо доим жамоанинг асосий мухлиси бўлиб қоламан. Мен учун ажойиб тажриба бўлди ва бу ерда фантастик даврни ўтказдим. Биз буюк жамоа бўлдик ва буни ҳеч қачон унутмайман”, деган Арвеладзе.

Грузиялик мутахассис “Пахтакор”даги уч йиллик фаолияти давомида икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шота Арвеладзе

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг