Тошкентда ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари фаолиятини тиклади
Жамият
−
04 Май 2020
6954Бугун, 4 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади. Бу ҳақда бош бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
“Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўраб қоламиз!”, дейилади ИИББ хабарида.
Аввалроқ, 4 майдан фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фаолияти ҳам тикланиши ҳақида хабар берган эдик.