Шомуродовнинг устози жаримага тортилди
Спорт
−
04 Март 6924 1 дақиқа
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Рома” бош мураббийи Клаудио Раньерини Европа лигаси плей-офф босқичи доирасида “Порту”га қарши ўйинда ҳакамларни танқид қилгани учун 20 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда “Football Italia” хабар берди.
Шунингдек, ўша ўйин давомида номақбул хатти-ҳаракатлари учун жамоа яна 11 минг евро тўлаши керак бўлади.
13 февраль куни бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди. Иккинчи бўлимда германиялик ҳакам Тобиас Штилер “Рома” ярим ҳимоячиси Браян Кристантени майдондан четлатди. Бу Раньерининг ғазабига сабаб бўлди.
Жавоб учрашувида “Рома” “Порту” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/8 финалга йўл олди. Бу ўйинда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Пауло Дибаланинг голига ҳаммуаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродовнинг Италия чемпионати охирги туридаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилгани хабар қилинганди.
3 мартга ўтар кечаси Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган ўйинда “Рома” ўз уйида “Комо”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Live
Барчаси