“Комо”га қарши бир тайм ўйнаган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Спорт

image

А Серия 27-туридан ўрин олган “Рома” - “Комо” учрашуви якунига кўра, римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Sofascore” томонидан 6.5 баллга лойиқ кўрилди.

3 мартга ўтар кечаси Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган ўйинда “Рома” ўз уйида “Комо”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Унинг ўрнига украиналик футболчи Артём Довбик майдонга туширилди. Бир тайм ўйнаган бўлса-да Шомуродов фаол ҳаракатлари билан 6.5 баллга лойиқ кўрилди. Ўйиндаги энг баланд баҳони захирадан майдонга қўшилган ва Довбикнинг голига ассист амалга оширган Дейван Ренч олди ҳамда у 7.7 баллга лойиқ кўрилди. Шунингдек, Ренч ўйин якунига кўра ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Учрашувда энг паст баллни қизил карточка олган, “Комо” ҳимоячиси Кемпф олди ва у 6.1 баллга баҳоланди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Рома” очколар сонини 43 тага етказиб олди ва А Серия турнир жадвалида 8-ўринни банд этди. “Комо” эса 28 очко билан 13-поғонага жойлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов А Серия Комо 27-тури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг