Шомуродовнинг харидори кўпайди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” клуби аъзоси Элдор Шомуродов фаолиятини А Сериянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

“Рома” раҳбарияти 27 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотишга қарши эмас.

Ҳозирги вақтда Элдор Шомуродовга “Монца”, “Болонья”, “Сампдория”, “Специя”, “Торино”, “Кремонезе” каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Элдорга даъвогарлар қаторига “Верона” клуби ҳам қўшилган.

Хабарларга кўра, “Верона”нинг уч нафар ҳужумчиси – Тома Анри, Кевин Лазанья ва Милан Журич клубни тарк этмоқчи. Шунинг учун жорий мавсумда Италия чемпионатининг сўнгги поғонасини банд этиб турган “Верона” Шомуродовнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Шомуродовнинг ўзи эса кўпроқ еврокубоклар учун курашаётган жамоалардан бирига ўтиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсум “Рома” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

1838

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг