Шомуродовнинг Италияда қанча ишлаб топиши очиқланди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов Сардиния жамоаси сафида мавсумига 1,5 миллион евро маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Tuttomercatoweb.com” хабар берди.

Манбага кўра, “Кальяри” ўз футболчиларига умумий 19 миллион евродан ортиқ маош тўлайди. Жамоада энг кўп маош оладиган футболчи бу италиялик Андреа Петанья ҳисобланади. 28 ёшли ҳужумчи мавсумига 1,8 миллион евро олади.

Таъкидлаш жоиз, Шомуродов ҳам ўз клубида энг кўп маош оладиган футболчилардан бири ҳисобланади. Фақатгина Нандес ва Петанья ўзбекистонлик ҳужумчидан кўпроқ ишлаб топади. 

Элдор Шомуродовнинг “Кальяри”даги жорий мавсум статистикаси ҳавас қиларли эмас. Футболчи Сардиния клубида ушбу мавсум жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширишни уддалади холос. Трансфер ҳуқуқи Римнинг “Рома” клубига тегишли бўлган 28 ёшли Шомуродовнинг жорий клуби шартномаси кейинги йил ёзда ниҳоясига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made