Шомуродов ва “Рома” ЕЛдаги юришини тўхтатди

Спорт

image

Кеча, 13 март куни Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Римнинг “Рома” клуби меҳмонда “Атлетик”га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Мазкур баҳсда римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов иккинчи таймда майдонга тушди. Учрашувда дастлаб, 11-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳимоячиси Мац Хуммельс қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу эса ўйин натижасига таъсир қилмай қолмади. Мезбонлар ҳужумчиси Нико Уильямс дубли ва ҳимоячиси Юрий Берчиченинг бир голи эвазига “Атлетик” ҳисобдаги фарқни 3 тага етказди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда римликлар ярим ҳимоячиси Леандро Паредес пенальтини голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди, 3:1. 

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган “Атлетик Бильбао” Европа лигаси чорак финалига йўл олди. Ушбу жамоаларнинг дастлабки баҳсида “Рома” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Маълумот ўрнида, Европа лигаси 1/4 финали дастлабки ўйинлари 10 апрель куни ва жавоб ўйинлари 17 апрель куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси Рома Элдор Шомуродов Атлетик 1/8 финал жавоб ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг