Шомуродов Турин клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
29 Декабрь 2022 7419 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида "бўрилар" сафини тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда "Sky Sport Italia" нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчига Туриннинг "Торино" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Буқалар" раҳбарияти асосий ҳужумчиларидан бири жароҳат олгани боис янги форвард қидирмоқда.
Маълумот ўрнида, "Торино" Шомуродовга анчадан буён даъвогарлик қилмоқда, ҳаттоки, клуб римликларга Шомуродов бўйича таклиф билан чиқишга ҳам улгурган.
Аввалроқ Шомуродовга Италиянинг "Сампдория" ва "Фиорентина" клублари қизиқаётгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025