Шомуродов терма жамоа сафига бир кундан кейин қўшилди
Спорт
−
14:56 556 1 дақиқа
Оилавий сабабларга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юбориши айтилган Элдор Шомуродов бугун, 10 ноябрь куни жамоа ихтиёрига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юбориши маълум қилинганди. Шу тариқа, футболчи терма жамоа йиғинига бир кун кечикиб қўшилди.
Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов ноябрь ойидаги йиғинда иштирок этмайди. Терма жамоанинг мураббийлар ва тиббий штаблари ҳимоячининг ҳолатини инобатга олган ҳолда, тикланиш жараёнини давом эттириши учун уни йиғинда иштирок этмасликка қарор қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий FIFA кунлари доирасида Россия ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
Россия терма жамоасига қарши баҳс жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00 да бошланиши белгиланган. Саудия Арабистонига қарши баҳс эса жорий йилнинг 17 ноябрь куни Доҳада бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ноябрь ойидаги йиғин учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинганди.
Live
Барчаси