Шомуродов “Рома”да асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов украиналик футболчи Артём Довбик жисмоний муаммоларга дуч келаётгани сабаб асосий таркибдаги ўрини мустаҳкамлаб олиши мумкин. Бу ҳақда “TuttoMercatо” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Артём Довбик ҳозир жисмоний муаммоларга дуч келмоқда. Унинг кейинги икки учрашувда иштирок этиши шубҳа остида. Шу билан бирга, Элдор Шомуродов жамоадошлари билан алоқаси яхши ва Клаудио Раньерининг ишончини қозонмоқда. Италиялик мутахассис Шомуродовнинг ҳаракатлари ва майдонда бўш зоналар яратиш қобилияти туфайли уни Пауло Дибала учун мукаммал шерик деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Элдор Шомуродо А Серия рамзий жамоасига киргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Клаудио Раньери Артём Довбик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг