Шомуродов энг яхши 10 та футболчидан бири бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ТОП-5 чемпионатида ўйнамаётган энг яхши 10 футболчи қаторига кирди. Бу ҳақда “Sofascore” портали хабар берди.

Элдор Шомуродов жорий мавсум аввалида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси сафига келиб қўшилган эди. Дастлабки мавсумдаёқ, Элдор 22 та гол уриб Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Шунингдек, Элдор пенальтисиз урилган голлар ва “гол+пас” кўрсаткичи бўйича ҳам лигада энг яхши натижани қайд этди. Элдор “Трабзонспор” футболчиси Пол Онуачу билан бир хил — 22 тадан гол урган бўлса-да, қўшимча статистикалар бўйича тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов тўп сураётган “Истанбул Башакшеҳир” мавсумни 5-ўринда якунлади. Жамоа кейинги мавсум Еврокубокларда иштирок этиш имкониятини қўлдан чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг