Шоир Мансур Жумаев 33 ёшида оламдан ўтди
Жамият
−
05 Ноябрь
29581Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Мансур Жумаев 33 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Марҳум 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Биз кутган фасл”, “Ҳазрати ишқ” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари бир қатор тилларга таржима қилинган.
Шоир ўзининг фалсафий, дилкаш ва юракка яқин шеърлари билан кўплаб ўқувчиларнинг муҳаббатини қозонган.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этган эди.
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳам бундан 8 йил муқаддам айнан 5 ноябрь куни оламдан ўтганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь