Шоҳжаҳон Эргашев face-to-face'да қатнашди (видео)

Спорт

image

Бугун, 25 ноябрь куни Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун давъогар ҳисобланган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев ва амалдаги чемпион пуэрто-риколик Сабриэль Матиас face-to-face маросимида иштирок этди.

Жангга саноқли соатлар қолганида Эргашевда вазн 1 кг ортиқча чиқди, бироқ тез фурсатларда ўзбекистонлик боксчи яна 1 кгга вазн ташлади ва белгиланган меъёрни бажарди.

Маълумот учун, 31 ёшли Матиас шу вақтга қадар профбоксда 20 та жанг ўтказиб, 19 та баҳсда ғалаба қозонган. 1 та тўқнашувда эса имкониятни бой берган. Эргашев ҳам 31 ёшда. Профрингда Ўзбекистон вакили жами 23 та жангда қатнашиб, барчасида рақибларидан устун келган.

Матиас-Эргашев жанги Американинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 26 ноябрь тонгида, соат 6:30 ларда бошланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев бокс Сабриэль Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг