Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Спорт
−
16 ноябр 2019 10282 1 дақиқа
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 2020 йилнинг бошида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. “BoxRec” маълумотлари шундан дарак беряпти.
Эргашев келаси йилнинг 10 январь куни америкалик Кит Хантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқади. Жанг Нью-Жерси штати маркази Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 12 раунддан иборат жанг ғолиби айни вақтда Марио Барриос (25-0, 16 КО) эгалик қилаётган WBA нинг “оддий” камари WBA Regular чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади.
Маълумот учун, Кит Хантер фаолияти давомида 11 та жанг ўтказган бўлиб, 10-жангида у ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Санжарбек Раҳмоновга (12-2-1,6 КО) қарши рингга чиқиб, ғолиб бўлганди. Ўшанда 2-раундда Санжар Раҳмонов нокдаун ҳолатига тушгани учун ҳисоб очилган, бироқ кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳакамларнинг якуний қарори баҳсли бўлган.
Шоҳжаҳон Эргашев бугунгача 17 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август