Шоҳимардонда туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди
Жамият
−
04 октябр 2019 5339 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Шоҳимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.
Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Фарғона тумани “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” МФЙларда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш саналади.
Шунингдек, ушбу МФЙларнинг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.
Маълумот учун, Шоҳимардон Олой тизмасининг шимолий ён бағрида, тахминан 1 минг 550 метр баландликда жойлашган. Майдони 90 квадрат метрни ташкил қилади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август