Шимолий Кореянинг кейинги раҳбари ким бўлиши маълум қилинди
Олам
−
22 Апрель 2020
36042КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Жонг мамлакатнинг кейинги раҳбари бўлиши мумкин. Тегишли қарор 6 ой аввал Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг пленумида қабул қилинган.
Қарорга кўра, Ким Чен Ин тўсатдан вафот этган тақдирда, мамлакатдаги барча ҳокимият унинг синглиси Ким Ё Жонгга топширилади. Таъкидланишича, шундан кейин Ким Ё Жонг номидан партиявий ва ҳарбий йўналишларга оид кўплаб кўрсатмалар берилган.
Маълум қилинишича, январь ойида Ким Чен Иннинг аҳволи ёмонлашгани туфайли Франциядан Пхеньянга келган бир гуруҳ шифокорлар муолажаларда иштирок этишган. Мамлакат раҳбарининг соғлиғи ёмонлашишига қон босими, юрак касаллиги ва диабет билан оғриганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Шундан сўнг, Ким Ё Жонг акасининг ўрнини эгаллашга тайёргарлик кўриш жараёни тезлашди. Шунингдек, у Шимолий Кореяда иккинчи рақамли одамга айланди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ким Чен Иннинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейин ушбу хабарларга Жанубий Корея агентлиги ойдинлик киритди.
LiveБарчаси