Шимолий кореялик нашриётчилар 23 йиллик анъанани бузди
Олам
−
27 Июнь 2020 7726 1 дақиқа
Шимолий Кореяда “Гарри Поттер”нинг биринчи китоби нашр этиладиган бўлди. Аслида, ушбу асар бундан 23 йил олдин адабиёт ихлосмандларига тақдим этилган эди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.
КХДРнинг "Адабий газетаси"да Британия китобининг шарҳи нашр қилинди. Унда бир пайтлар мамлакатда цензура қилинган роман мақтовга сазовор дея таърифланди.
Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, “Гарри Поттер” асарини корейс тилига ўгирган КХДРлик муаллифнинг сўзларига кўра, бу асар орқали "болалар ўз кучлари ва қобилиятлари билан ўз йўлларини бошлашади”..
Маълумот ўрнида, Шимолий Кореяда чорак асрдан буён замонавий мафкурага асосланган Ғарб адабиёти намунали чоп этилмай келади. Буни КХДР расмийлари “ўта хавфли ғоянинг энг осон сингувчи усули”, деб билишади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025