Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб “Yonhap” агентлиги хабар берди.

“Шимолий Корея Япония денгизига номаълум баллистик ракета учирди”, дейилади хабарда.

Япония Мудофаа вазирлиги парвоз масофаси 400 километрни, максимал баландлиги эса 50 километрни ташкил этганини маълум қилди.

Жанубий Корея Бирлашган штаби Қўшма Штатлар билан содир бўлган воқеа тафсилотларини биргаликда таҳлил қилишини эълон қилди.

“Бу сафар Шимолий Кореянинг қисқа масофали баллистик ракетаси 600 километрдан ортиқ масофани босиб ўтгани, максимал парвоз баландлиги тахминан 60 километрни ташкил этгани, тезлиги тахминан беш мачни ташкил этгани қайд этилди”, дейилади агентлик хабарида.

Маълумот ўрнида, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сентябрь ойи бошида мамлакатнинг ядросизланиши бўйича музокаралардан воз кечишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ўзининг ядровий давлат эканлигини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйди ва ядро қуроли бўйича ҳар қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат мамлакат раҳбари Ким Чен Инга берилди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг