КХДР ўзини ядровий давлат деб эълон қилди
Олам
−
09 Сентябрь 2022
11687КХДР ўзининг ядровий давлат эканлигини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйди, ядро қуроли бўйича ҳар қандай қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат мамлакат раҳбари Ким Чен Инга берилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги Шимолий Корея давлат ОАВларига таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, КХДР 14-чақириқ Олий халқ ассамблеяси 7 сентябрдаги сессиясида “Ядро қуроли бўйича сиёсат” деб номланган декретни қабул қилган.
Ҳужжат ядро қуролининг мақсади, ядро кучларининг таркиби, уларни бошқариш ва назорат қилиш, ядро қуролидан фойдаланиш бўйича қарорларнинг бажарилишини таъминлаш, улардан фойдаланиш тамойиллари ва шартлари, сафарбарлик, хавфсиз сақлаш, ҳимоя қилиш, оммавий мустаҳкамлаш, янгилаш ва бошқалар тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган 11 банддан иборат.
“Ядро қуролини бошқариш ва назорат қилиш” ҳақидаги учинчи бандда КХДР раҳбари уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эгалиги ва “ядро қуролига оид барча қарорларни қабул қилиши” қайд этилган.
LiveБарчаси