Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Олам
−
02 Ноябрь 2022
4648Шимолий Корея жорий йилнинг 2 ноябрь куни Япон денгизига баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония қирғоқ хавфсизлик хизмати хабар берди.
Япония қўриқчилари минтақадаги кемаларни ракета парчалари топилса, уларга яқинлашмасликка, зудлик билан расмийларга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Япония қирғоқ хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, КХДР томонидан учирилган, баллистик ракета аллақачон қулаб тушган. Бироқ, қаерга йиқилгани маълум эмас.
Қайд этилишича, Япония бош вазири Фумио Кисида идораси қошида Пхеньяннинг янги ракета учириши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва йиғиш билан шуғулланадиган штаб ишлай бошлади.
Маълумот учун, КХДР йил бошидан буён 29 та ракета учиришни амалга оширди. Улардан 23 таси ҳар хил турдаги баллистик ракеталарнинг учирилиши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат учта ҳолатда қанотли ракеталар, қолганларида баллистик ракеталар учирган. Май ойида қасамёд қилган амалдаги президент Юн Сок Ёль даврида Шимолий Корея 14 марта ракета учирди. Охиргиси 14 октябрда бўлиб ўтди, ўшанда қисқа масофали баллистик ракета учирилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь