Шимолий Корея Япон денгизи томон ракета учирди

Олам

image

Кеча, 13 март куни Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ракета Шимолий Корея ҳудудидан учирилган ва денгиз томонга йўналтирилган. Дастлаб у номаълум снаряд сифатида қайд этилган бўлса-да, кейинчалик у баллистик ракета экани аниқланган.

Жанубий Корея ҳарбийлари ракета учирилганидан сўнг унинг парвозини кузатиб борган. Хабарларга кўра, ракета учирилганидан кўп ўтмай Япон денгизига тушган.

Сўнгги пайтларда Пхеньян томонидан ракета синовлари тез-тез ўтказилаётгани минтақадаги хавфсизлик масалалари бўйича хавотирларни кучайтирмоқда. Бир муддат олдин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат денгиз флотини ядровий қурол билан жиҳозлаш бўйича топшириқ берганди.

Кузатувчиларнинг фикрича, бундай синовлар Корея яриморолида кескинликни янада ошириши мумкин. Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизи Ким Жчу Э билан бирга тўппонча ва бошқа енгил қуроллар ишлаб чиқариладиган ҳарбий заводни кўздан кечирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея ракета Пхеньян Япон денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг