Шимолий Корея сўнгги 6 ойда Россияга қанча қурол бергани очиқланди

Олам

image

Шимолий Корея сўнгги олти ой давомида Россияга қарийб 6700 контейнерда 3 миллионга яқин 152 миллиметрли снарядлар жўнатган. Бу ҳақда  Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг сентябрида Владимир Путиннинг Ким Чен Ин билан учрашувидан сўнг, артиллерия снарядларини етказиб бериш тезлашган.

КХДР ўзининг жанубий қўшниси билан ҳарбий тўқнашувга доим тайёр бўлиб, улкан қурол-яроғ ва ўқ-дориларга эга. Стокгольмдаги Халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Корея армияси НАТОга аъзо барча давлатларникидан кўпроқ артиллерия қуролига эга ва захирада ўн миллионлаб снарядлар мавжуд. Ҳарбий-саноат мажмуаси мамлакатнинг асосий иш берувчиси бўлиб, бу соҳада 26 миллион нафар аҳолидан 2 миллиони ишлайди.

Вазир Шиннинг сўзларига кўра, Россия Шимолий Кореяга қурол эвазига озиқ-овқат етказиб беради, бу эса иккинчисига асосий маҳсулотлар, шунингдек, қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмлар нархларини барқарорлаштириш имконини берди. Агар қурол етказиб бериш кўпайса, Россия Пхеньянга кўпроқ ҳарбий технологияларни тақдим қилиши мумкин.

Украина расмийларига кўра, Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар ҳам етказиб беради. Харьков вилояти ўққа тутилганидан кейин ушбу ракеталарнинг парчалари топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг