Шифокорлар чангли ҳаводан ҳимояланиш учун 10 та тавсия берди
Саломатлик
−
05 Ноябрь 2021
12206Кеча, 4 ноябрь ўзбекистонликлар учун чанг бўрони билан эсда қолди. Мана деярли бир кун ҳам ўтдикки, ҳамон пойтахт чанг ва қумли туман ичида қолган. Ҳаттоки, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.
Бундай шароитда ҳар қандай соғлом одам ҳам ўзини ноқулай ҳис қилади, нафас олишга қийналади. Аллергик касаллиги бор беморлар жуда қийин ҳолатда қолади.
Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, бир куннинг ўзида "Тез ёрдам" хизматига бўлган жаъми чақириқлар сони 4082 тага етган. 678 киши нафас қисишидан шикоят қилган.
Шифокорлар чангли ҳаводан ҳимояланиш учун ўнта муҳим тавсияни беришмоқда. Булар:
• Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг. Бундай вазиятда кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.
• Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
• Кўпроқ сув ичинг!
• Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!
• Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишингизни енгиллаштиради.
• Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!
• Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдалашлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!
• Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
• Тутунга тўла хоналарда чекиш хавфли. Чунки ифлосланган об-ҳаво ҳисобига саломатлигимизга етадиган зиён бир неча баробар ошиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори меъёрдагидан 30 баробаргача ортган.
LiveБарчаси