Шифокорлар Бельгия Бош вазири келишига “шармандалик йўлаги“ ташкил қилди
Олам
−
18 Май 2020
11632Брюсселда шифокорлар Бельгия Бош вазири Софи Вилмесни шифохонага ташрифи чоғида “шармандалик йўлаги“ ташкил қилишди. Тегишли видео YouTube тармоғига жойлаштирилган.
Жорий йилнинг 16 май куни Бош вазир Бельгия пойтахтидаги иккита шифохонага ташриф буюрди. Санкт-Пиер шаҳридаги шифохонага келаётган ҳукумат раҳбарини шифокор ва ҳамширалар йўл бўйлаб тизилган ҳолда орқа ўгириб кутиб олишди. Ўзига хос воқеада 120 га яқин тиббиёт ходими иштирок этди.
Бельгия оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, шифохоналарда шифокорларга тиббий ҳимоя воситалари етарли эмас. Шунингдек, улар ҳукуматнинг коронавирус фонида олиб бораётган ички сиёсатидан норози.
Шу билан бирга, шифокорлар қўшимча иш вақтларидан норозилар. Улар ўз иш вақтларидан ташқари ҳам ишлашга мажбур бўлишмоқда, Лекин, ҳукумат бу борада на ойлик оширилиши на бирон имтиёз берилиши ҳақида қарор қабул қилган.
LiveБарчаси