Сhevrolet Onix қачондан сотувга чиқиши маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сhevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “UzAuto Motors” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида Сhevrolet Onix ва Chevrolet Traker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

“Сhevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сhevrolet Onix синов учун олиб келинганди. Onix автомобили Ўзбекистонда 9-12 минг доллар атрофида сотилиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сhevrolet Onix

Баҳолаганлар

1163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар