Россия ТИВ Шерзодхон Қудратхўжанинг интервьюси сабаб расмий изоҳ талаб қилди

Олам

image

Шерзодхон Қудратхўжанинг интервьюси ортидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда "РИА новости" хабар берди.

Қайд этилишича, бунга Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, журналист Шерзодхон Қудратхўжанинг ўзбек тилини билмайдиган республика фуқаролари ҳақидаги интервьюси сабаб бўлган. 

“Бундай мулоҳазаларнинг мазмуни ва оҳанги Россия ва Ўзбекистонни боғловчи чуқур стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига мутлақо зиддир”, дея ўз норозилигини ифодалаган Россия ТИВ.

Шунингдек, департамент яқин орада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу "жирканч" баёнотларга тўғри баҳо берилган расмий изоҳ тақдим этишини талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўз интервьюсида бир мамлакатда яшаб туриб, унинг тилини билмайдиганларни “босқинчи ёки аҳмоқ” дея атаган. Шундан сўнг, "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков журналист билан ҳар қандай алоқалар тўхтатилиши ва унинг ўзи, қариндошларига Россияга кириш тақиқланиши мумкинлигини маълум қилди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шерзодхон Қудратхўжа Ботиржон Асадов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made