Шерзод Қудбиев Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Қудбиев бошқа лавозимга ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 август куни имзолаган фармони билан Шерзод Давлатович Қудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди. 

Қудбиев 2007−2010-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (вазирликнинг аввалги номланиши)да турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Шунингдек, 2012−2015-йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори бўлган.

2015 йилдан 2018 йилнинг апрель ойигача, яъни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлгунига қадар Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Қудбиев

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made