Шерматовнинг TikTok билан музокараси ортидан блокдаги платформалар VPN'сиз ишлаб қолди

Технология

image
0:00
0:00
download

Кеча, 16 март куни Ўзбекистонда ўтган йилда блокланган Twitter ва TikTok кун давомида бир муддат VPN'сиз ишлади. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади, кечанинг ўзида бу платформаларга кириш яна чекланди.

Кейинроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok вице-президенти Тео Бертрам билан музокара ўтказгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, TikTok ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Шу сабаб, компания вакиллари Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирган. 

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда платформадан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар-хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдиришган.

Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини  очиш бўйича таклифлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзкомназорат” ўтган йилнинг 2 июлидан бошлаб TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйган эди. Чекловга мазкур тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақламаётгани важ қилиб кўрсатилган. Бироқ, кеча, 16 март куни Twitter ва TikTok кун давомида VPN'сиз ишлади. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади, кечанинг ўзида бу платформаларга кириш яна чекланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made