Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди
Олам
−
18 Октябрь 2019
22370Тожикистон ва Афғонистон чегараси яқинида “Толибон” террористик ҳаракатининг саккиз мингга яқин жангарилари ИШИД ташкилоти аъзолари жойлашган. Бу ҳақда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлар кенгаши мувофиқлаштириш хизмати раиси Александ Манилов маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
“Чегара идоралари раҳбарларининг ҳисоб-китобига кўра, энг қийин вазият ҳозир тожик-афғон чегарасида юзага келган. Яқинда у ерга кўп сонли жангарилар – толиблар ва ИШИД аъзолари келишди. Бугунги кунда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, у ерда саккиз мингга яқин жангари тўпланган, улар ҳарбий амалиётлар ўтказиладиган жойлардан – Сурия, Ироқ ва бошқа минтақалардан келганлар”, дейди Манилов.
Таъкидланишича, жангариларнинг аксарияти “Кавказ, африка минтақаси келган – турли миллат вакиллари”ни ташкил қилади.
Шу муносабат билан хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилинган. Хусусан, Манилов таъкидлашича, чегара идораларига чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган дастур тақдим этилган. Бундан ташқари, кейинги йилда яна бир навбатдан ташқари қўмондонлик машқлари режалаштирилган. Машқлар Россия ҳудудида ўтказилади.
Илгарироқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон шимоли замонавий таҳдидларга жавоб беришни излашни қийинлаштирадиган – “баъзи давлатлар томонидан қўлланиладиган икки томонлама стандартлар” туфайли Афғонистон шимоли ИШИД етакчилари бошчилигида террорчилар учун таянч нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси